Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:19 / 13.08.2015
2851
1 дақиқада ўқилади
Россияда энди Польша шпротлари тақиқланди
Россия истеъмол моллари назорати идораси Польшадан шпрот балиқларини олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақдаги хабарнома идоранинг расмий сайтида эълон қилинди.
Айтилишича, консерваланган шпротларни лаборатория шароитида текшириш давомида улар қонунчиликка мувофиқ келмаслиги, жумладан, ёрлиқларда кўрсатилган маълумот энергетик қиймат ҳақидаги асл фактларга мувофиқ эмаслиги, органолептик кўрсаткичларининг салбийлиги аниқланган.
Тақиқ Польшанинг Graal S.A. корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотга нисбатан жорий қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш