Спорт | 13:06 / 01.09.2015
2081
1 дақиқада ўқилади

Александр Сонг «Вест Хэм»га қайтди

«Вест Хэм» жамоаси "Барселона"дан яна бир марта нигериялик таянч яримҳимоячиси Александр Сонгни ижарага олди.

Ўтган мавсумда ҳам Сонг лондонликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилган ва 28 ўйинда майдонга тушиб, 3та голли пас узатганди.

"Мен яна Лондондалигимдан хурсандман. Бу қарорни кўп ўйламасдан қабул қилдим. Чунки, маҳаллий мухлислар ва жамоа раҳбарияти билан алоқаларимиз ажойиб даражада. Мен ва оилам бу ерда ўзимизни уйдагидек ҳис қилишимиз мумкин. Болаларим "Вест Хэм" академиясига қатнайди", деб ўз фикрларини билдиради футболчи.

У янги мавсумда жамоа билан ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижалар қайд этишга умид билдирган.