Спорт | 16:42 / 07.09.2015
3004
2 дақиқада ўқилади

Дэвид Бекҳэм актёр бўлишни режалаштирмоқда

2013 йилда профессионал футболдан кетишга қарор қилган Дэвид Бекҳэм ниҳоят ўзига янги касб танлади. У актёрлик карьераси йўлидан бормоқчилигини маълум қилди.

Бундан аввал Дэвид реклама роликлари, қисқа метражли фильм, ҳаттоки икки бор бадиий фильмда тўлақонли роль ижро этган бўлса, эндиликда у ўзини кинематография соҳасига тўлиқ бағишламоқчи.

У ўз мақсадини қуйидагича изоҳлади: “Мен кўпчилик спортчилар ва бошқа машҳур шахслар кинода ўйнашга қарор қилса, қаттиқ танқидлар остида қолиб кетишини яхши тушунаман. Бу оғир касб, унда маҳорат ва тартиб-интизом зарур. Шу сабабли ҳали кўп ўқишим ва малака оширишим керак”.

Бекҳэмнинг сўзларига кўра, спортдаги карьераси уни эҳтимолий қийинчиликларга анчагина тайёрлаб қўйган.

Маълумот ўрнида, Дэвид Бекҳэм яқиндагина ўз дўсти Гай Ричининг “А.Н.К.Л. агентлари” фильмида роль ижро этган эди.
Виктория ва Дэвид Бекҳэмларнинг катта ўғли Бруклин ҳам ўзини спортда эмас, балки санъатда синаб кўрмоқчи эканини малум қилган эди.

“Мен футболни севаман, лекин фотография ва кино мени кўпроқ ўзига жалб этаяпти. Умид қиламанки, мактабни тамомлашим билан АҚШда санъат ва фотографияни ўргана оламан”, – деган у.