Жамият | 06:41 / 15.09.2015
3317
1 дақиқада ўқилади

Universal Studios Пекинда дунёдаги энг катта кўнгилочар боғ қуради

Хитой ва АҚШ Пекинда Universal Studios киностудиясининг тематик боғини қуриш бўйича келишув имзолади, деб хабар бермоқда China Daily нашри.

Кўнгилочар боғ киностудиянинг дунёдаги 6- ва Осиёдаги 3-боғи бўлади. Унинг майдони 2 млн квадрат метрни ташкил қилади.

Боғнинг яратилишига киритиладиган инвестиция 8 млрд долларга яқинни ташкил қилади, қурилиш икки давлат кучлари ҳисобига амалга оширилади.

Боғнининг безалиши ва тематикасига Хитой маданияти элементлари киритилади, бунда машҳур режиссёр Стивен Спилберг ҳам иштирок этади.

Боғга бориш осон бўлиши учун Пекин метроси йўналишларидан бирида янги станция барпо этилади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш