Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШга боради. Қайд этилишича, у шу йилнинг 9 ноябрь кунида АҚШ президенти Барак Обама билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб, Рейтер хабар берган.
Хабарда айтилишича, бу учрашувда томонлар Эрон ядро дастури бўйича ҳамда Исроил-Фаластин муносабатларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Бироз олдинроқ, Нетаньяҳунинг 21 сентябрь куни Москвага бориши ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви хабар қилинганди.
У Путин билан Суриядаги вазият бўйича гаплашади.






