Жамият | 15:40 / 21.10.2015
5604
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода қозоқ тилида қўшиқ куйлади

Ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода қозоқ тилида қўшиқ куйлади. “Аяла” деб номланган мазкур композиция қозоғистонлик таниқли шоир ва бастакор Саликов Медет томонидан яратилган.

Саликов Медет Шаҳзоданинг ижодини доимий кузатувчиларидан бирига айланган. У интернет орқали Шаҳзода билан боғланиб, бир нечта тароналарини юборган. Улар ичидан хонандага “Аяла” қўшиғи манзур келди ва уни ижро этди. Бу ҳақда шоу-бизнес янгиликларини ёритувчи popcorn.uz нашри хабар ёзган.

Айни пайтда “Аяла” қўшиғи ўзбек радиоканалларида янграмоқда ҳамда интернет сайтларига жойлаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш