Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:46 / 08.11.2015
4380
1 дақиқада ўқилади
Бир суткада Мисрдан 11 минг россиялик олиб чиқилди
Ўтган бир сутка мобайнида Миср ҳудудидан Россиянинг 11 минг нафар фуқароси олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович хабар берди.
“Бугун янада кўпроқ одам олиб чиқсак керак, бу маънода бугун энг қайноқ кундир”, - қўшимча қилди у.
Дворкович авиаалоқа тўхтатилган пайтда Мисрда жами 80 минг россиялик бўлганини эслатиб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш