Яхши тайёрланган реклама киши диққатини ўзига жалб қилади ва узоқ муддатга унинг хотирасига муҳрланиб қолади. Айниқса ижтимоий реклама бўйича мутахассислар зиммасига юкланадиган масъулият оғир бўлади. Негаки инсонларнинг диққатини долзарб ижтимоий муаммоларга қаратиш, уларни тўғри йўлга бошлаш учун тайёрланаётган реклама маҳсулоти қалбларни ларзага келтиражак даражада таъсир кучига эга бўлиши талаб этилади. Бирор ижтимоий реклама сизда чуқур таассурот қолдирганми? Агар жавоб салбий бўлса, қуйидаги фотосуратларда акс реклама маҳсулотларини кўздан кечиринг. Улар сизни бефарқ қолдирмаслигига аминмиз.

1. Қийноқларни тўхтатинг

Қийноқларга дучор бўлаётган одамлар сиз каби оддий инсонлардир.

2. Зўравонликни тўхтат: машинани маст ҳолда ҳайдама.

3. Китоб ўртасидаги ниҳоя

Агар сиз чексангиз, статистик жиҳатдан сизнинг ҳаётингиз 15 фоизга қисқаради.

4. Табиатни асраш Халқаро жамғармаси

Қўрқинчли. Ундан ҳам қўрқинчли.

5. Терингнинг ранги келажагингни белгилаб бермайди

6. Китобни варақласангиз, ўрмонни йўқ қиласиз

7. Қанча секин юрсангиз, шунча яхши

Шифохонада 46 кун ўтказасиз.

8. Қоғозни тежасанг, сайёрани қутқарасан