Ўзбекистон | 14:15 / 22.12.2015
19215
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек-қозоқ давлат чегараси белгиланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини белгилаш жараёни 2004 йилнинг баҳорида бошланган эди.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати делегациялари 21-25 декабрь кунлари Тошкентда ўзаро чегарани белгилаш жараёни якуни бўйича мажлис ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати асосида хабар қилинганди.

Sputnik нашрининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб маълум қилишича, чегарани белгилаш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма комиссияси музокаралари жорий йил августида ўтказилган. Томонлар ўзбек-қозоқ давлат чегарасини белгилашга доир якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишларини давом эттиришгани айтилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги умумий узунлиги 2000 километрдан зиёд бўлган чегара қисми 2002 йилнинг сентябрида белгилаб бўлинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш