Иқтисодиёт | 09:59 / 01.01.2016
7985
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов: 2016 йилдаги кўрсаткичларимиз 2015 йилдагидан зиёда бўлишини кутамиз

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Янги йил муносабати билан халққа йўллаган табригида кейинги 11 йил давомида мамлакат иқтисодиёти жаҳондаги камдан-кам давлатлар қаторида барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, шу жумладан, 2015 йилда ҳам ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаганини маълум қилиб ўтди.

Шунингдек, табрик матнида 2015 йилда аҳолининг реал даромадлари 9,6 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 21,9 фоизга оширилгани эслаб ўтилган.

"Биз дунёдаги ривожланган, демократик давлатлар қаторига кўтарилишни энг юксак мақсадимиз сифатида қўйган эканмиз, бундай ўта муҳим ва масъулиятли вазифа, авваламбор, ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётган, замонавий билим ва тажрибага эга бўлган, мустақил фикрлайдиган, ватанпарварлиги ва ҳозирлиги билан ажралиб турадиган ёш авлодимиз зиммасига тушади", дея қайд этади давлат раҳбари.

"Бир сўз билан айтганда, янги – 2016 йил кўпгина кўрсаткичлар бўйича якунига етаётган 2015 йилга нисбатан кам бўлмасдан, балки кўп соҳаларда ундан анча юқори ва зиёда бўлиши мўлжалланмоқда", дейди Ислом Каримов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш