Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ раҳбарлиги Сербиядан Германияга ўтди
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Германия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) раисликни расмий равишда Сербиядан қабул қилиб олди.
“ГФРнинг ЕХҲТдаги раислигидан умид катта. Аммо ҳозирги беқарор даврда бу вазифани қай даражада уддалай олишимизни ҳеч ким айтиб бера олмайди”, - дейди Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер.
Вазир ГФРнинг раислиги вақтида манфаатли мулоқотлар ўтказиш орқали, ташкилотга аъзо давлатлар хавотир олаётган масалаларни ҳал этишда фаоллик кўрсатишини таъкидлаган. Хусусан, Минск келишуви доирасида Украинада ўт очиш тўхтатилаётганини Берлин ижобий баҳолашини, аммо якуний натижаси қандай тугашига кафолат йўқлигини билдирган.
ЕХҲТ дунёда хавфсизликни таъминлаш бўйича саволларни ҳал қилиш билан шуғуланадиган ҳудудий ташкилот. Бу ташкилот Шимолий Америка, Европа ва Марказий Осиёдаги 57 давлатни бирлаштирган. Бу ташкилот ташкил этилган 1973 йилда ўз таркибида 33 давлатни бирлаштирганди. Ташкилотнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқли аъзолар ҳисобланади.