Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раньери: "Лестер"нинг иккинчи даврадаги мақсади - 40 очко тўплаш
"Лестер" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери жамоанинг АПЛ иккинчи даврасидаги мақсадларини айтиб ўтди.
"Иккинчи даврада ҳам муваффақиятли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Мавсумнинг биринчи ярмида 39 очко тўпладик. Шунинг учун иккинчи даврада бир очко кўпроқ, яъни 40 очко жамғаришга уриниб кўрамиз. Агар мақсадимизга эришсак бундан жуда хурсанд бўламан.
Мавсум бошида биз Премьер-лигада жон сақлаш ҳақида гапиргандик. Энди эса барқарор ўйин кўрсатишда давом этиш ҳақида ўйлаяпмиз.
Сиз "АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлаш вақти келгани" ҳақида айтишингиз мумкин. Аммо биз ҳар бир ўйиндан кейин фақат олдиндаги ўйинда натижа кўрсатиш ҳақида ўйлаймиз. Бошқа жамоалар ўз олдига мавсум олдидан чемпионлик вазифасини қўйган бўлишлари мумкин.
Биз эса пешқадамликни сақлаш ва мавсумни юқори поғоналарда якунлаш ҳақида ўйлаймиз. Бизнинг фалсафамиз шундай", - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер" биринчи давра ўйинларидан кейин 39 очко тўплаган ҳолда фақат тўплар нисбати бўйича турнир пешқадами "Арсенал"дан кейинги иккинчи ўринда жойлашган.