“Бавария” ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ишдан кетгани, унинг ўрнини Карло Анчелотти эгаллагани ҳақида фикр билдирди.
“Мен жамоадошларимга Анчелоттининг қай даражада яхши эканлиги ҳақида айтдим, - деди у. – У ажойиб мураббий, у “Милан” ва “Реал” билан Чемпионлар Лигасини олган”.
“Гвардиолага келсак, бутун жамоа билан унинг қолишини истаган эдик, - тан олди Алонсо. – Пеп мен бирга ишлаган мураббийлар ичида энг яхшисидир”.






