АҚШнинг Apple корпорацияси ўзининг App Store электрон дўконидаги дастурларга нархларни оширмоқчи эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда 9to5Mac портали.

Хусусан, нархлар, Россия, Канада, Исроил, Мексика, Янги Зеландия, Сингапур ва ЖАРда оширилади.

Дастурлар ва дастурлар ичида харидларга нархлар яқин 72 соатда оширилади. Нархлар ўртача 20-25 фоизга оширилади.