Жаҳон | 16:31 / 21.01.2016
5972
1 дақиқада ўқилади

Обама қизининг битирув оқшомида “йиғлаб ўтиради”

АҚШ президенти Барак Обама катта қизи Малиянинг битирув оқшомида “йиғлаб ўтиради”. Бу ҳақда давлат раҳбари Детройтда ўтган кечки тановул чоғида айтиб ўтди.

People нашрининг келтиришича, Обама кўз ёши тўкмасдан гапира олмаслигини тан олган, шу боис индамай, жараённи томоша қилиб ўтиришга қарор қилган.

Илгарироқ Батон-Руж шаҳри маъмуриятидаги чиқиш чоғида Обама уйни тарк этаётган Малия ҳақида кўзига ёш олмай гапира олмаслигини тан олган эди.

Малия Обама Вашингтондаги Sidwell Friends School мактабида ўқийди. Кузда у мактабни битириб, коллежда таълим олишни давом эттириши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш