Жамият | 10:06 / 24.01.2016
8198
1 дақиқада ўқилади

Россиялик аёл "Европанинг энг гўзал бувиси" бўлди

38 ёшли россиялик Елизавета Родина Болгарияда бўлиб ўтган "Коинотнинг энг гўзал бувиси-2016" танловида "Европанинг энг гўзал бувиси" деб топилди. У шунингдек, ўз танлови эвазига "Кечки энг гўзал либос" йўналишида тақдирланган. Бу ҳақда «Вести» нашри Болгариядаги Inlife.bg сайтига асосланиб, хабар берган.

Биринчи ўринни эса Болгария фуқароси, Софияда истиқомат қилувчи акушер-гинеколог Грета Кралева эгаллаган. Россия вакиласи ўз инстаграмида бу жараёндан суратларни тақдим этган.

Дунёнинг энг гўзал бувиси бўлиш учун Болгария, Латвия, Сингапур, Филиппин, Исроил, Испания ва Россия вакилалари бўлган жами 10 номзод кураш олиб борди.

38 ёшли Елизавета Родина набираси Тамара туғилгач ҳамда Россияда шундай номни қўлга киритгач, халқаро танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.