Технология | 11:07 / 30.01.2016
4742
1 дақиқада ўқилади

Curiosity марсровери навбатдаги селфини юборди

АҚШнинг NASA космик агентлигига тегишли Марсда юрувчи Curiosity аппарати сайёра юзасида навбатдаги селфига тушди. Бу ҳақлда илмий миссиянинг Twitter’даги микроблоги орқали хабар қилинди.

“Намиб қумтепаларидан олинган илмий натижаларни сизларга улашишни кутишга сабрим етмаяпти, ҳозирча эса селфи тушишга рухсат беринг”, - дейилади твитда марсровер номидан.

Фотографияда 19 январь куни аппарат манипуляторидаги камерада туширилган 59 суратдан фойдаланилди.