Спорт | 07:38 / 18.02.2016
4687
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Реал" сафарда "Рома"ни мағлуб этиб қайтди

17 февраль оқшомида Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилди.

Римда "Рома" Мадриднинг "Реал" жамоасини қабул қилди. Зинедин Зиданнинг ЕЧЛдаги илк мураббийлик ўйинида "Реал" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Ўйининг 57-дақиқасида Криштиану Роналду учрашувда ҳисобни очди. 86-дақиқага келиб Хесе устунликни оширди.

Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади мадридликлар жавоб ўйини олдидан вазиятни яхшилаб олишди. Жавоб ўйини 8 март кунига белгиланган.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Рома — Реал 0:2
Голлар: Роналду, 57, Хесе, 86
Рома: Шесни — Флоренци (Тотти, 87), Манолас, Рюдигер, Динь — Пьянич, Венкер (Де Росси, 77) — Салах, Наингголан, Эль Шаарави (Жеко, 64) — Перотти
Реал: Навас — Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело — Модрич, Кроос, Иско (Ковачич, 77) — Хамес (Хесе, 82), Бензема, Роналду (Каземиро, 89)
Огоҳлантиришлар: Варан, Рамос.