Спорт | 08:59 / 25.02.2016
2885
1 дақиқада ўқилади
ФИФА апелляция қўмитаси Блаттер ва Платинининг дисквалификацияси муддатини қисқартирди
ФИФА апелляция қўмитаси Йозеф Блаттер ва Мишель Платинининг дисквалификация муддатини қисқартириш бўйича қарор чиқарди.
ФИФА расмий сайтида ёзилишича, Блаттер ва Платинининг дисквалификацияси муддати 8 йилдан 6 йилгача камайтирилган.
«Платини ва Блаттернинг УЕФА, ФИФА ва футболга қилган хизматлари учун уларга берилган жазо муддати 8 йилдан 6 йилга камайтирилди», – деб ёзилади ФИФА баёнотида.
Бундан ташқари, апелляция қўмитаси ФИФА ахлоқ қўмитасининг ушбу амалдорларни умрбод футбол фаолиятидан четлаштириш бўйича сўровини рад этган.