27 март куни Остонада Қизилўрдадан келаётган ҳаво лайнери фавқулодда қўнишни амалга оширди. Учувчилар, самолётни олд шасси (ғилдираклар) очилмаган ҳолатда қўндиришга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, бу ҳодиса парвозлар тарихида биринчиси эмас.
"Открытая Азия онлайн" портали ушбу воқеага ўхшаш 8та ҳодиса рўйхатини тузиб чиқди. Демак, учувчиларнинг жасорати билан танишамиз:
1. Остонада олд шассиси очилмаган самолётнинг қўниши
Bek Air авиакомпаниясининг “Фоккер-100” самолёти "Қизил Ўрда - Остона" йўналиши бўйлаб парвози сўнггида Остона аэропортига қўнди. Унинг бортида 116 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бор эди. Уларнинг барчаси соғ-саломат.
2. Баҳама оролларидаги қўниш
2016 йил 25 март куни Американинг арзон авиакомпаниясига қарашли JetBlue Embraer-190 самолёти Баҳама ороллари пойтахти Нассау аэропортига муваффақиятли қўнди. Учувчилар қўнишдан аввал, самолёт олд шассисида носозлик борлигини айтишган. Самолётда бўлган 93 йўловчи ва экипажнинг 4 нафар аъзосидан ҳеч ким жабрланмаган.
3. Двигатели ишдан чиққан ва шассиси ёнаётган рус самолётининг Доминиканда қўндирилиши
«Оренбургские авиалинии» компаниясининг Москвага парвоз қилаётган “Боинг-777” ҳаво лайнери 2016 йил 10 февралида Доминикан республикасида фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Пунта-Кана аэропортидан эндигина учган самолётнинг 5 км баландликка кўтарилганда мотори ишдан чиққан. Boeing қўнаётган чоғда унинг шассисидан деярли асар ҳам қолмаганди. Самолёт бортидаги 346 йўловчи ва экипаж аъзолари тирик қолди.
4. Лос-Анжелесдаги воқеа
2015 йил 11 мартида Калифорниянинг Монтерей ва Лос-Анжелес шаҳарлари ўртасида парвоз қилаётган SkyWest Airlines компаниясига қарашли Bombardier СRJ200 русумли ҳаво лайнерининг шассиси манзилга бир неча дақиқа қолганда ишдан чиққан. Ҳаво кемаси командирининг моҳирлиги авиаҳалокатнинг олдини олишга сабаб бўлди. Ундаги 40 йуловчи ва 3 экипаж аъзосига ҳеч нарса қилмади.










