Янги имкониятларга эга ҳимоя ғилофи
Келажакда смарфонларнинг ҳимоя ғилофларига бугунги кундан-да кўпроқ талаб ортиши мумкин. Microsoft Research тадқиқот бўлими Австрия амалий фанлар университети билан ҳамкорликда ғилофнинг янги кўринишини ишлаб чиқмоқда. Бу қоплама Lumia мобиль аппарати билан ўзаро таъсирга киришиши учун кам қувват ейдиган қўшимча мослашувчан экран билан жиҳозланган. Смартфон учун иккинчи ёрдамчи дисплей эса янги эмас. Шунингдек, икки дисплейли YotaPhone смартфони ҳам мавжуд бўлиб, бироқ Редмонд дастурчилари орқа томонда ҳам иккинчи экран жойлашгани қулай эмаслигини таъкидлашмоқда.
Агар ҳар иккала дисплей ҳам кўз олдингизда бўлса, бу бошқа гап. Лойиҳа муаллифларининг ғояси бўйича, монохромли экран ёрдамида фойдаланувчи китобларни ўқиши, хариталарни масштаблаштириши, матнлар ёзиши, камерани бошқариши, дастурлардаги қизиқарли маълумотларни кўра олиши мумкин. Бундан ташқари, ундан QWERTY клавиатураси сифатида ҳам фойдаланиш ҳам мумкин.
Маълум бўлишича, Microsoft аксессуар ҳақидаги батафсил маълумотни жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган Computer-Human Interaction анжуманида тақдим этади.