Технология олами учун 2016 йилнинг биринчи квартали ортда қолди. Турли компаниялар томонидан тақдим этилган гаджетлар одамлар томонидан ҳар хил кутиб олинди. Қуйида жорий йил бошидан бери тақдим этилган гаджетлар руйхати билан танишишингиз мумкин.
Samsung Galaxy S7/S7 Edge

Ҳозирча флагман смартфонларининг йил сарҳисоби бўйича натижалари ҳақида бир нима дейиш қийин, бироқ Samsung Galaxy S7/S7 Edge – ғалаба учун энг яхши номзод.
Қойилмақом экран, бозордаги энг яхши камералар, ишнинг тезлиги ва давомийлиги, тезкор қувватлагич, намлик муҳофазаси, MicroSD хотира карталарини кўтара олиш, минимал ромли экранга эга бўлган ажойиб ташқи кўриниш (айниқса, Edge смартфонларида) – умуман олганда барчаси тушунарли.
TouchWiz қобиғи, албатта, лол қолдира олмаслиги мумкин. Бироқ, LG G5 ва НТС 10 муваффақиятига қарамай, Samsung Android-телефонлари орасида яна қайсидир муддатгача етакчи бўлиб қолаверади.
Amazon Echo Dot

Amazon Echo – бу уй учун энг қулай бўлган гаджетлардан бири. Amazon Echo Dot ҳам худди у каби вазифани бажаради, лекин бироз кичикроқ ҳажмда бўлиб, нархи ҳам арзонроқ. Оргинал Echo’дан фарқли равишда, анча юқори сифатли овоз тинглаш имкониятини берувчи имкониятга эга. Бу гаджет уйнинг бошқарув маркази ролини ўйнаши ва сиз учун пицца буюртма қилиши ҳам мумкин.
Apple iPad Pro (9,7 дюймли)

Агарда қурилма номидаги Pro сўзига жиддий қарайдиган бўлсак, дўкондан бу гаджетни олиб кетганингиздан кейин MacBook’нинг қиммат ва кичик русумини сотиб олгандек ўзингизни ҳис этасиз. Агарда бунга аҳамият бермасак, бозордаги энг яхши премиум русумидаги планшетни қўлга киритган бўласиз.
Унинг автомат тарзда рангларни созлай оладиган экранига қарашнинг ўзи бир роҳат. iOS эса планшетлар учун энг зўр дастурий таъминот бўлиб қолмоқда. Қурилмада ўрнатилган ажойиб стерео динамиклар туфайли унда кино томоша қилиш янада ёқимлироқ бўлди. Шунингдек, унга ўрнатилган камера профессионалларни ҳам лол қолдиради. Қурилма арзон эмас, лекин iPad учун ҳар қанча сарфласангиз ҳам кам.










