Жамият | 13:57 / 21.04.2016
4417
2 дақиқада ўқилади

Болливуд актрисаси Бипаша Басу актёр Каран Гроверга турмушга чиқмоқда

Болливуд актрисаси ва супермодели Бипаша Басу 30 апрель куни актёр Каран Сингх Гроверга турмушга чиқмоқда. Актриса тўй олди фотосуратларини ўз инстаграмдаги саҳифасига жойлади.

Икки жуфтлик триллер-романтика жанридаги “Ёлғиз” (“Alone”, 2015 йил) фильмида бирга суратга тушишган ва шундан сўнг, уларнинг ишқий саргузаштлари ҳақида турли миш-мишлар тарқала бошлади.

37 ёшни қаршилаган Бипаша Басу 2011 йилга қадар актёр Жон Абраҳам билан ишқий муносабатда бўлган. Болливудда уларни “Энг чиройли жуфтлик”, дея эътироф этишган ва барча мухлислар юлдузларнинг турмуш қуришларини интизорлик билан кутишган эди. Бироқ уларнинг севги қиссаси бахтли якун топмади.

Бипаша Басу ўзининг “Пойга”, “Тезлик 2”, “Ажнабий”, “Дўстимнинг тўйи” каби фильмлардаги роллари орқали танилган.
Каран Сингх Гровер аввал икки марта оила қурган бўлиб, у иккинчи рафиқаси, актриса Женнифер Уингет билан жорий йилнинг бошида расман ажрашди.