Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев эгаллаши мумкин.
Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигига 2024 йил январ ойида сайланган ва ўша вақтда янги тузилган уюшманинг илк раҳбари бўлганди. У муқаддам президент маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоқи раиси каби лавозимларда ишлаган.

Ғофуржон Мирзаев қарийб 4 йилдан буён давлат раҳбарининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келади. У 2022 йил ноябрида Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2023 йил августидан бошлаб лавозими президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси дея ўзгартирилган.















