Спорт | 16:10 / 25.04.2016
2827
1 дақиқада ўқилади
Гари Линекер: «Агар Ер шарига қачондир астероид хавф солса, Канте уни тўхтатиб қолади»
Англиянинг «Лестер» клуби собиқ футболчиси, ВВС телеканали футбол эксперти Гари Линекер «тулкилар» яримҳимоячилари Н‘голо Канте ва Риёз Маҳрез ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Агар қачондир Ер шарига астероид тушиши хавфи мавжуд бўлса, ишончим комилки, ўшани ҳам Канте тўхтатиб қолади», дея ўз твиттерида ёзиб қолдирган собиқ футболчи.
«Маҳрезни мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлгани билан табриклайман. У ажойиб футболчи. Унинг ўйинини томоша қилиш – ҳақиқий мароқ бахш этади», дея футболчига таъриф берган Линекер.
«Лестер» айни вақтда «Тоттенҳэм»ни 8 очко фарқ билан ортда қолдириб, мавсум чемпионлигига эришиш учун яқинлашмоқда.