5 ноябр куни Тошкентда Beshqozon тармоғининг бешинчи филиали — Beshqozon Qasr очилди. Янги маскан «Рисовый» бозори рўпарасида жойлашган. Компания бу билан чекланиб қолмайди: яқин вақт ичида пойтахтнинг Чилонзор туманида олтинчи филиал очилиши режалаштирмоқда.

Beshqozon ош тармоғи кенгаймоқда

Beshqozon Qasr’нинг очилиши тармоқ ривожидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Янги филиал билан Тошкентдаги Beshqozon масканлари сони бештага етди.

Янги филиал очилиши муносабати билан Tashkent City осмонўпар биноларининг медиафасадларида махсус видеоролик-анонс ҳам намойиш этилди.

Бренднинг янги стратегияси «Ош – бу Биз!», «Ош – бу бизнинг кучимиз» коммуникация платформаси асосида ривожланмоқда. У ўзбек ошининг нафақат миллий таом, балки инсонларга, юртга куч бағишлайдиган қадрият эканини ифодалайди.

Янги филиал очилиши олдидан ўзига хос кампания

Бешинчи филиал — Beshqozon Qasr очилишидан олдин бренд ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган ўзига хос кампанияни ўтказди. Бир муддат Beshqozon филиалларидаги пешлавҳалар To‘rtqozon ёзувига ўзгартирилди.

To‘rtqozon номи тармоқнинг ўша вақтда фаолият юритаётган тўртта филиалига ишора эди. Бу ўзгариш орқали бренд бешинчи филиал очилиши арафасида аудитория эътиборини тармоқнинг кенгайишига қаратди.

Фойдаланувчилар пешлавҳалардаги ўзгаришларни муҳокама қила бошлади. Айримлар бу бешинчи филиал очилишига ишора эканини мустақил равишда англади.

Кейин бренд ўзининг бешта доирадан иборат айдентикаси орқали яна бир ишора берди: янги филиал фасадида фақат битта доира қолдирилди. Кампания якунлангач, пешлавҳалар аввалги Beshqozon номига қайтарилди.

Кампанияга блогерлар, Telegram-каналлар, оммавий ахборот воситалари ва оддий фойдаланувчилар ҳам қўшилди. Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз талқинлари билан видео ва Stories’лар эълон қилди.