Жамият | 16:29 / 25.04.2016
2361
2 дақиқада ўқилади

Игор Морскининг ноанъанавий сюрреал суратлари

Польшалик рассом Игор Морски сюрреализм услубида антиқа суратлар яратади. Унинг яратган асарлари машҳур нашрларнинг муқоваларида тез-тез пайдо бўлиб туради, ижодий муваффақияти кўп танқид остига олинсада, у турли соврин ва мукофотларни қўлга киритган.

Игор Морски Познандаги Миллий тасвирий санъат мактабининг интерьер ва саноат дизайни факультетини тамомлаган. 80-90-йилларда даврий матбуотларда фаолият олиб боради. Ниҳоят, ўз карьерасини пресс-иллюстрацияга боғлашга қарор қилади ва 1995 йилда ўзининг шахсий студиясини очади.

“Баъзида мен Пиноккионинг узун бурни каби одатий ва машҳур рамзий қаҳрамонлардан фойдаланганман”, — дейди Морски интервьюларнинг бирида. Бироқ, асосан, мен ўзимнинг шахсий символларимни яратишга интилар эдим. Мисол учун, “ижодий археология” номли ишим археологиянинг коммерциализациялашуви ҳақида бўлиб, унда мен инсон ярим бош миясини Индиана Жонс тимсолида тасвирлаб, қолган қисмини қумга тўлдирганман. Бир томондан сиз бошда тўлдирилган қумни кўрсангиз, иккинчи томондан уни қазилаётганига гувоҳ бўласиз”.