Спорт | 18:09 / 27.04.2016
2034
1 дақиқада ўқилади
Хитойликлар АПЛ ва МЛСда клуб сотиб олишмоқчи
Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби хўжайинлари Англия премьер-лигаси ва АҚШ футбол лигаси МЛСдан клуб сотиб олиш вариантини кўриб чиқишмоқда.
As нашри берган хабарга кўра, хитойлик инвесторлар ҳозирда мавжуд бўлган, ўз ичига Манчестер, Нью-Йорк ва Мельбурн клублари кирган City Football Group бирлашган компанияси каби янги гуруҳ тузишни мақсад қилган.
Мазкур лойиҳанинг салоҳиятли аъзолари сифатида жамоанинг бош ҳомийси Evergrand ва клубда сезиларли равишда бошқарув акцияларига эга бўлган Alibaba компаниялари кўрилмоқда.
Хитойлик инвесторларни инглиз жамоасини сотиб олиш орқали премьер-лига телевизион ҳуқуқни сотишдан оладиган катта фойдаси орқали яхшигина пул ишлаб олиш имконияти мавжудлиги қизиқтирмоқда.