Ўзбекистон | 15:36 / 29.04.2016
3371
1 дақиқада ўқилади

«Хўжайли» назорат текширув пункти фаолияти тикланди

Жорий йилнинг 25 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон чеграсида жойлашган «Хўжайли» назорат текширув пункти қайта фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳақда UzDaily Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълумотига таяниб хабар тарқатди.

Назорат текширув пункти ҳудудда олиб борилган қурилиш таъмирлаш ишлари сабаб 2015 йилнинг 15 июнидан бошлаб вақтинчалик ёпиб қўйилганди.

Иккала мамлакат ўртасидаги келишувга мувофиқ, «Хўжайли» назорат текширув пунктининг иш вақти соат 09:00дан соат 18:00га қадар белгиланган.