Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элликқалъада “Касаба - тур” веломарафони бўлиб ўтди.
Элликқалъа туманида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар йил ўтказилиши анъанага айланган “Касаба - тур” веломарафони бўлиб ўтди. Тумандаги ташкилотлар касаба уюшмалари томонидан ташкил қилинган муобақада ташкилот-корхона, таълим муассасалари ва маҳаллалардан 100 нафардан ортиқ ҳаваскор пойгачилар қатнашди.

Иштирокчилар 20-35 ёш орлиғи ва 35 ёшдан юқори бўлган ёш тоифалари бўйича беллашдилар. Мусобақалар якунида Элликқалъа санъат ва педагогика коллежи ўқитувчиси М.Қипчақбаев ғолиб деб топилган бўлса, 35 ёшдан юқори ёш тоифаси бўйича 36-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Д.Эримов, аёл-қизлар ўртасидаги баҳсларда эса 47-умумтаълим мактаби ўқитувчиси З.Собирбаева ғолибикни қўлга киритди. Ғолиб спортчилар мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан муносиб тақдирланди.
Дилшодбек Жуманиёзов