Гуус Ҳиддинк: «Лестер» мени мавсум аввалида ишга таклиф этганди, аммо дам олишга қарор қилгандим»
«Челси» жамоаси бош мураббийи Гуус Ҳиддинкнинг тан олишича, жорий мавсум аввалида «Лестер»га Клаудио Раньери эмас у бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин бўлган.
«Ҳа, бу гап тўғри. «Лестер» мавсум аввалида мени бош мураббийликка таклиф қилганди. Лекин мен маълум вақт ҳеч қаерда ишламасликка ва таътилга чиқишга қарор қилгандим.
Мен «Челси» билан ярим йиллик ҳамкорлик қилишга келишагнимдан афсусланмайман, – дейди Ҳиддинк.
Эслатиб ўтамиз, Кладио Раньери «Лестер»га 2015 йилнинг ёзида ўтган мавсумда жамоани базўр лигада олиб қолган Найжел Пирсон ўрнига тайинланганди.
Гуус Ҳиддинк эса Нидерландия терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионатига чиқиш учун саралаш босқичидаги муваффақиятсизликлар туфайли истеъфога чиқарилган, 2015 йилнинг декабрида «Челси»га Жозе Моуриньонинг ўрнига вақтинчаликка тайинланганди.
Мавзуга оид
15:19 / 17.03.2017
«Лестер» ва «МЮ» АПЛда 4-ўринни эгаллаган жамоани ЕЧЛдан маҳрум этиши мумкин
07:35 / 28.02.2017
Ҳиддинк Англияга яна қутқарувчи ролида қайтади
13:57 / 08.11.2016
Гуус Ҳиддинк 70 ёшда. Футболдаги энг машҳур мураббийлардан бирининг йўли
21:26 / 06.05.2016