Жаҳон | 14:26 / 06.05.2016
3539
1 дақиқада ўқилади

Трамп испанзабон одамларга меҳрини билдирди

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп фейсбук саҳифасида испан тилида сўзлашувчиларга меҳрини изҳор қилди

“Синко де Майо (Мексиканинг миллий байрами) муборак бўлсин! Энг яхши тако-боул Trump Tower Grill (Трампнинг ресторани)да тайёрланади. Мен испан тилида сўзлашувчиларни яхши кўраман!”, - деб ёзиб қўйди Трамп.