Фаррер ороллари ҳақида кўпчилик эшитган, аммо бу ердаги ҳаёт, одамларнинг турмуш тарзи ҳақида ҳамма ҳам билавермаса керак. Оролда ҳаёт бир маромда давом этмоқда. Фотосуратчи-энтузиаст Кевин Фейнгнарт бизга Шимолий Европанинг энг четида жойлашган бу ҳудуд ҳаёти ҳақида ўз суратлари орқали ҳикоя қилади.

Маълумот учун: Фаррер ороллари Атлантика океанининг шимолий қисмида, Шотландия ва Исландия оралиғида жойлашган бўлиб, Дания қироллиги таркибига киради. У 18 та йирик ороллардан иборат, аҳолиси сони 48 минг киши.

Борой оролидаги Нордепил қишлоғи.

Фаррер оролидаги Клаксвике аҳоли турар-жойида яшовчи машҳур рассом ва саёҳатчи Тронтур Петурссон.

Фугло оролидаги Чирча қишлоғида қурилган черков. Қишлоқда 9 киши яшайди.

Тьернувик қишлоғида яшовчи Ханс Хейнесен черковда хизмат кўрсатади.

Фаррер оролларидаги энг кўп аҳоли яшайдиган Стреймойе архипелагидаги қора рангли уй.

Биринчи маҳаллий луғат муаллифи Жоан Хендрик Торсхавне ороллари пойтахтида жойлашган уйи деразасидан океанга қарамоқда. Ороллардаги асосий тил – фаррер тили ҳисобланади.

Орол жанубида жойлашган Сандавоавура шаҳрида яшовчи Симук Якобсен тромбонда куй чалмоқда.