Жамият | 09:02 / 15.05.2016
8223
1 дақиқада ўқилади

Тирсагига таянган ҳолда 8 соат тура олган хитойлик жаҳон рекордини ўрнатди

Хитойлик Мао Вэйдунг «планка» машқини бажариш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Спортсмен тирсак ва оёқ учларига таянган ҳолда саккиз соату бир дақиқа тура олган. Беллашув Пекин шаҳрида бўлиб ўтди.

Мао ўз ғалабасини бир неча бор ертуртки (отжимания) машқини амалга ошириб нишонлади.

Нашрнинг хабар беришича, 44 ёшли Мао терроризм ва зўравонликка қарши курашувчи махсус гуруҳда хизмат қилади. У бўш вақтида спорт билан шуғулланади. 

Таъкидланишича, хитойлик ўзининг аввалги рекордини янгилади. Ўтган сафар у тўрт соату 26 дақиқа тирсагига таянган ҳолда тура олган.

Ўтган йили Хитойда ҲДФ денгизчиси очиқ кўз билан 57 дақиқа ва 24 сония узлуксиз туриб, жаҳон рекордини ўрнатган эди.