Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 4-турида «Насаф» сафарда «Ал-Кувайт» (Кувайт) билан ўйнади. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда туради.
4 ноябрь куни ўтказилган А гуруҳи баҳси меҳмонлар учун муваффақиятли якунланди.
Биринчи бўлимда «Ал-Кувайт» кетма-кет икки бор гол урди. «Насаф» иккинчи бўлимда фаоллашди ва Бобир Абдухолиқов (2) билан Ойбек Рустамов голлари эвазига ғалабани илиб кетди.
«Насаф» ушбу натижадан сўнг, 4 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Кувайт» 6 очко билан иккинчи ўринда.
«Насаф» турнирдаги навбатдаги ўйинини 25 ноябрь куни ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клубига қарши ўтказади.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 турнирида гуруҳда 1- ва 2-ўринни эгаллаган клублар плей-офф босқичига йўл олади.
ОЧЛ-2. А гуруҳи, 4-тур
4 ноябрь, Кувайт, Жобир Ал-Муборак стадиони
АЛ-КУВАЙТ (Кувайт) — НАСАФ (Ўзбекистон) 2:3
Голлар: Ёсин Хенисий (27), Муҳаммад Фурайх (34) - Бобир Абдихолиқов (57, 67), Ойбек Рустамов (81)
Бош ҳакам: Расул Маммедов (Туркманистон)
«Ал-Кувайт»: Аҳмад Аз-Зефирий (Юсуф Носир 83), Амоори, Муҳаммад Даҳам (Файсал Зайд 78), Али Ҳусайн, Муҳаммад Фурайх (Ризо Ҳоний 78), Умар Гонсалес, Муҳаммад Марҳун, Ёсин Хенисий (Муҳаннад Ал-Муҳаммад 64), Суод Алхушан, Арсен Зола Киаку, Абдуллоҳ Ал-Қарзаий (Ҳумуд Ас-Санусий 64).
Бош мураббий: Фирас Ал-Хатиб (Сурия).
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов (Қувончбек Хушвақтов 55), Акрамжон Комилов (Дилшод Муртазаев 46), Аденис Шала (Юсуф Отубанжо 46), Зафармурод Абдираҳматов, Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов, Аббосжон Ғуломов (Сардорбек Баҳромов 46, Диёрбек Абдуназаров 78), Умарбек Эшмуродов.
Бош мураббий: Рўзиқул Бердиев
Огоҳлантиришлар: Умар Гонсалес (41), Сардорбек Баҳромов (54), Муродбек Раҳматов (74)











