Жаҳон | 18:23 / 16.05.2016
3680
1 дақиқада ўқилади

Google 6 миллиард доллардан ортиқ жарима тўлаши мумкин

Монополияга қарши қонунчиликни бузганлиги учун Европа комиссияси Google компаниясига 3 миллиард евро миқдорида жарима тайинлаши мумкин. Бу ҳақда The Sunday Telegraph хабар қилди. 

Назорат қарори яқин ҳафтада маълум қилинади. 

Еврокомиссия тергови 2010 йил охиридан бошлаб давом этмоқда. Европа Иттифоқи ҳукумати Google Европа қидирув бозорида ўзининг етакчилик мақомини суиистеъмол қилаётганидан шубҳаланган.

Еврокомиссия компанияни йиллик даромадининг 10 фоизигача миқдорда жаримага тортиш эҳтимоли мавжуд. 

Нашр хабарига кўра, бу ҳолатда Google жаримаси 6 миллиард доллардан ортиши мумкин. 

Ҳозирги кунда монополияга қарши қонунчиликни бузиш бўйича Европа комиссияси томонидан Intel компанияси энг йирик жаримага тортилган. 2009 йили компания рақобатчилик қоидаларини бузганликда айбланиб, 1 миллиард евро жарима тайинланган.