Бугун америкалик актриса ва хонанда Шер 70 ёшни қарши олди. Ижоди давомида актриса "Оскар", "Грэмми", "Эмми" ва "Олтин глобус" га сазовор бўлиб, у бу мукофотларга кино, мусиқа ва телевидение соҳасида олиб борган самарали ижоди ва меҳнатлари учун лойиқ деб топилган.
Ижодини бошлаганига 50 йил бўлган Шер мусиқий альбомлари энг кўп сотилган хонандалардан бири ҳисобланади.









