Мерилин Монронинг энг “ҳақиқий” сурати 77,5 минг еврога баҳоланди
Ҳолливуд актрисаси Мерилин Монронинг “ҳақиқий” сурати Sotheby's аукционида 77,5 минг еврога баҳоланди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Сурат муаллифи америкалик фотосуратчи Ричард Аведон бўлиб, унинг айтишига қараганда Мерилин Монро суратга олинишидан аввал бир неча соат давомида рақсга тушиб, қўшиқ куйлаган ва карашмалар қилган...
“У бир оздан сўнг тинчланиб қолди. Кеча давомида оқ шароб тугаб, рақс ҳаракатлари тингач, хонанинг бир бурчагига бориб, худди боладек ўтириб олди. Унинг тинчланиб қолгандаги ҳолатини кузатдим. Қиёфасида деярли норозилик аломатлари сезилмасди. Аммо мен унинг ҳаракатларини ўзи билмас ҳолда суратга олишни истамадим. Камера билан унга яқинлашдим. У суратга олишимга қаршилик қилмади”, дейди Аведон.
Шундай қилиб Мэрилин Монронинг “ҳақиқий” ҳолатдаги сурати олинди.