Инглиз-Америка актёри Алан Янг 97 ёшида ҳаётдан кўз юмди
Уолт Дисней студиясининг "Ўрдак саргузаштлари" мультфильмида Скружа Макдак қаҳрамонига овоз берган актёр Алан Янг, 100га киришига 3 йил қолганида ҳаёт билан видолашди, деб ёзмоқда The Hollywood Reporter журнали.
Янг 19 май куни Беверли-Хиллздаги уйида ўз ажали билан вафот этган.
Алан Янг Скружа Макдакка 1974 йилдан овоз бериб келган. Диснейдаги ишидан ташқари, Янг шунингдек, бошқа телевизион лойиҳаларда ҳам иштирок этган.
Алан "Тез ёрдам", "Қотилликни у ёзган эди" каби кўплаб серилларда ролларни ижро этган. Американинг 60-йиллардаги машҳур комедик сериали "Жаноб Эд"даги роли унга машҳурлик олиб келганди.
Янг икки маротаба "Эмми" мукофотига тавсия қилинган, 1951 йилда мазкур мукофотнинг "энг яхши актёр" номинацияси ғолиби бўлган эди. 1950 йилда, Американинг TV Guide журнали Янгни "Телевидения Чарли Чаплини" деб атаганди.