Жаҳон | 10:29 / 21.05.2016
5753
1 дақиқада ўқилади
Nokia ўзининг минглаб ходимини ишдан бўшатмоқда
Nokia компанияси 2018 йил учун умумий бюджетни 900 млн еврога қисқартириш дастурига мувофиқ Финляндиядаги минглаб ходимларини ишдан бўшатмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
Аниқлик киритилишича, компания дунёнинг 30 мамлакатидаги ўз ходимларини ҳам бўшатишни режалаштирган.
Агентлик маълумотига кўра, Nokia Финляндиядаги қисқартиришларни Alcatel-Lucent компаниясидаги ислоҳотлардан сўнг бошлаган.