Жаҳон | 11:04 / 22.05.2016
5032
1 дақиқада ўқилади
Америкалик ҳарбийлар “Толибон” етакчисини йўқ қилиш учун амалиёт ўтказди
“Толибон” террористик гуруҳи раҳбари Мулла Ахтар Мансур Афғонистоннинг Покистон пойтахтига яқин чет ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг авианишонига айланди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
АҚШ ҳукумати вакилининг айтишича, Ахтар Мансур борлиги эҳтимол қилинган объект учувчисиз самолёт ёрдамида йўқ қилинган.
Мутасаддининг сўзлари бўйича, ҳаво ҳужуми президент Барак Обама томонидан тасдиқланган.