Давлат раҳбари нуфузли мукофотни топширар экан, бу қарор Ҳиндистон бош вазирининг икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон халқи ва давлатининг юксак эҳтироми ифодаси эканини таъкидлади.
«Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда унинг матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ушбу тарихий ташриф ва ўтказилган сермаҳсул музокаралар натижасида дўст мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга эришилди.
Шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги алоқалар янги сифат босқичига олиб чиқилгани қайд этилди.

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.










