Эрдўған Давутўғлининг истеъфосини қабул қилди
Аҳмат Давутўғлининг Туркия бош вазирлигидан кетиш бўйича аризаси мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда Anadolu хабар тарқатди.
Президент унинг янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишини сўраган.
Бундан олдинроқ, Туркияда ҳукмрон партиянинг янги етакчиси этиб бир овоздан транспорт вазири Биноли Йилдирим танлангани ҳақида хабар берилганди.
60 ёшли сиёсатчи мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бир қаторда Адолат ва тараққиёт партиясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Партия съездида унга 1405 делегат овоз берди.
Йилдирим партия раҳбарлигига кўрсатилган ягона номзод эди.
У президентлик бошқаруви тизимини маъқуллаб чиқиш қилди.
Аҳмад Давутўғли президент билан келишмовчиликлари фонида 5 май куни партия раҳбарлиги ва мамлакат бош вазирлигидан истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилганди.