Жамият | 13:52 / 24.05.2016
4931
1 дақиқада ўқилади

Автомашинанинг давлат рақамини ўғрилаганлар қўлга олинди

Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИБга фуқаро Ҳ.Ғолиб мурожаат қилиб, ўзининг “Газ-53” русумли автомашинаси давлат рақам белгиси ўғрилаб кетилганини билдирди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда. 

Ички ишлар идоралари ходимлари ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни аниқлаш юзасидан зарур чораларни кўришди. Кўп ўтмай ушбу қонунбузарликни содир этишда гумон қилиниб, Ангрен шаҳрида яшовчи Қ.Жамшид, Фарғона вилоятида яшовчи А.Жобир ва А.Абдулла қўлга олинди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.