Путин Савченкони афв этди
Россия президенти Владимир Путин украиналик учувчи Надежда Савченкони афв этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков маълум қилган.
Унинг айтишича, Россия президенти шу ҳақдаги фармонни имзолаган.
Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко украиналик учувчи россиялик ҳарбий асирлар Евгений Ерофеев ва Александр Александров билан алмаштирилганини билдирган.
Аниқлик киритилишича, Савченко ўзи ўлдирган ВГТРК телеканали журналистларининг бевалари сўровига кўра афв этилган. Путин бевалар билан 25 май кунининг биринчи ярмида учрашган. Улар март ойида Савченкога 22 йиллик қамоқ жазоси чиқарилганидан кейин президентга мурожаат этишгани айтилган.
Бундан олдинроқ, Савченко минган самолёт Борисполь аэропортига қўнгани маълум қилинганди.
Нашрларда ёзилишича, бу асирларни алмашиш бўйича келишувга 24 май куни "норманд тўртлиги" вакиллари ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида эришилган.