Маргарет Маннинг - 60 ёшдан ошган аёллар учун мўлжалланган «Syxty and me» интернет журнали асосчиси. Ушбу нашр дунёга ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берган ҳақиқатда ҳам буюк аёлларни  кашф этди. Қуйида эътиборингизга ҳаётда кўп синовлардан ўтган ана шу доно аёлларнинг маслаҳатларини ҳавола этамиз:

-  Ёдингизда бўлсин: ҳаёт - генерал тайёргарлик эмас, у премьера намойиши.

-  Ёшга доир ўзгаришларни миннатдорчилик билан қабул қилинг. Ўзлигингизни сақланг.

-  Ижобий фикрлашга ҳамда ҳаётингиздаги ҳар қандай ҳолатда яхши томонини топишга ҳаракат қилинг. 

-  Ҳар бир кунингиздан завқ олиб яшанг, ахир муйилишда сизни нима кутаётганини билмайсиз-ку.

- Унутманг, ҳаёт бир лаҳзада бутунлай ўзгариб кетиши мумкин.

- Ёш - бу шунчаки рақам, у сизнинг шахсиятингизни белгилаб бермайди. 

- Бугунги кун билан яшанг.

- Тўрт девор ичидан чиқиб сайр қилинг.

- Ўзингизга ҳобби топинг. У сизни бир хилликдан қутқаради.

- Ўзингизни алдаманг. Бу қийин, аммо у доим сизга қўл келади. 

- Жамиятдаги ёшга доир стереотипларни унутинг.

- Ёшингиз улғайиб бораётганидан хавотирга тушманг, зерикарли бўлмаслик ҳақида қайғуринг.

- Биз қўрқамизми йўқми, қаришимиз муқаррар. Шунчаки яшанг!

- Илҳомланишдан тўхтаманг.

- Ҳаёт - оддий кўринса-да, уни яшаб ўтиш ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Ўқинг, ўрганинг, саёҳат қилинг.

- Классик усулдаги кийимларни сотиб олинг. Классика доим урфда. 

- Оёқ кийимга ортиқча пул сарфламанг: эркаклар барибир унга қарашмайди.

- Эски нарсаларни йиғманг. Кераксиз нарсалардан халос бўлинг.

- Оддий нарсаларнинг қадрига етинг, ўз ҳаётингизни ўзингиз қийинлаштирманг.

- Яқинларингизга меҳр улашинг ҳамда ўзингизга нисбатан қандай муносабатни истасангиз, уларга ҳам шундай муносабатда бўлинг.