Жамият | 12:39 / 26.05.2016
9710
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эмбер Хёрд Жонни Депп билан ажрашиш учун ариза берди

Ҳолливуд актёри Жонни Деппнинг рафиқаси Эмбер Хёрд ажрашиш учун ариза берган. Бу ҳақда TMZ  ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Никоҳни бекор қилиш бўйича мурожаат 23 май куни берилган. Актриса ўз турмуш ўртоғи билан муносабатлардаги "ҳал қилиб бўлмас" тушунмовчиликлар юзага келгани ва Деппдан алимент талаб қилиши ҳақида билдирган.

Ажрашиш бўйича ҳужжатда актриса Депп билан 22 май куни, яъни унинг онаси вафотида 2 кун ўтганидан кейин жанжаллашиб қолгани келтирилган.

Жонни Депп ва Эмбер Хёрд 2011 йили "Рум кундалиги" фильми суратга олиш жараёнида танишиб қолишган. Уларнинг унашув маросими 2013 йилнинг декабрида бўлиб ўтган, 2015 йилнинг февралида эса улар актёрнинг Лос-Анжелесдаги уйида расман никоҳдан ўтишган.