Жамият | 10:09 / 27.05.2016
4452
1 дақиқада ўқилади
АҚШда барча антибиотикларга чидамли супербактерия аниқланди
АҚШ соғлиқни сақлаш идоралари бемор аёлда антибиотиклар билан даволаб бўлмайдиган биринчи бактерияни аниқлашди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Гап Пенсильвания штатида яшовчи 49 ёшли аёл ҳақида кетмоқда, у сийдик тизимидан касалланган.
"Бизда постантибиотик дунёда яшаш хавфи пайдо бўлди", - деди касалликларни назорат қилиш ва даволаш маркази раҳбари Томас Фриден. Аёлдаги бактерияни ҳаттоки "даҳшатли бактерия" билан курашиш ҳолатларига мўлжалланган колистин антибиотиги билан ҳам бартараф этишнинг иложи бўлмади.
Бемор аёлда топилган супербактерия зарарланган плазмид - mcr-1 номли генга антибиотикларга чидамлиликни узатувчи ДНК бўлаги ҳисобланади.