Фан-техника | 18:56 / 30.05.2016
5974
2 дақиқада ўқилади

Asus учта янги смартфон тақдим этди

Asus компанияси Computex 2016 электроника кўргазмасида бирйўла учта Zenfone 3 янги смартфонларини тақдим қилди, деб хабар берди The Verge. 

Барча смартфонлар Qualcomm Snapdragon процессорлар базасида ишлайди. Улар биринчи навбатда турли ўлчамлари билан ажралиб туради: Zenfone 3'нинг ҳажми 5,5 дюйм, Zenfone 3 Deluxe версиясида - 5,7 дюйм ва рекорд 6,8 дюйм - Zenfone 3 Ultra қурилмасида.

Zenfone 3. Таянч моделнинг оператив хотира ҳажми 4 ГБ'ни, бириктирилган флэш-хотира - 64 ГБ'гачани ташкил қилади. Смартфон 16 ва 8 Мп'ли иккита камера, бармоқ излари сканери, USB-C 2.0 ва 3000 мА•ч сиғимли батарея билан бойитилган. Қурилма баҳоси - 294.

Zenfone 3 Deluxe. Бу смартфоннинг оператив хотираси - 6 ГБ'гача, доимий хотираси - 256 ГБ'гача, асосий камера имконияти - 23 МП. Мазкур модель нархи - 499 доллар.

Zenfone 3 Ultra. Учинчи версия, ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, 7,1 стандарт товушни қўлловчи (кўп каналли DTS surround) қулоқчинларга эга биринчи смартфон бўлиб, у 4К-имкониятли телевизорларда қўлланиши мумкин бўлган даражадаги процессорни ўз ичига олган. Модель шунингдек кучли қувватли аккумулятори билан ҳам диққатга сазовор - 4600 мАч, хотираси эса Deluxe'га қараганда камроқ - оператив хотира 4 ГБ'гача ҳамда доимий хотираси 128 ГБ'гача. Zenfone 3 Ultra баҳоси - 479 доллар.