Жамият | 15:49 / 31.05.2016
8142
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Гитлернинг акаси аслида укаси бўлиб чиқди
Адольф Гитлернинг акаси дея ҳисоблаб келинган шахс, аслида, тарихчиларнинг маълумотларига кўра, унинг укасидир, деб хабар қилмоқда Reuters.
Авваллари, Гитлер оиладаги 6нафар фарзанднинг 4чиси деб ҳисобланган. Бироқ, Австриянинг Браунау шаҳридаги архив маълумотларидан олинган кўчирмага мувофиқ, аслида Адольф оиланинг 3чи фарзанди бўлган. Oberoesterreichische Nachrichten нашрининг ёзишича, тарихчи Флориан Котанко ўз илмий изланишлари натижасида шундай хулоса қилмоқда.
Ҳисоботга кўра, Адольфнинг сўнгги акаси дейилган Отто Гитлер, 1892 йил 17 июнида дунёга келган ва 6 кундан сўнг гидрацефалия (бош мияда суюқлик тўпланиши)дан ҳалок бўлган.